platina.uz
Жаҳон

Кучли қор бўрони сабаб мингга яқин киши Эверестда мушкул вазиятда қолди

Сайёҳлик компаниялари дунёнинг энг баланд чўққисига турларни вақтинча тўхтатди. Қутқарув ишлари бошланди. 

Кучли қор бўрони сабаб мингга яқин киши Эверестда мушкул вазиятда қолди

Хитой давлат матбуотига кўра, қор бўрони туфайли Эверест чўққисининг шарқий ён бағиридаги лагерларда 1000 га яқин одам қамалиб қолди. Эверестнинг узоқ Тибет ҳудудида жойлашган чўққиларида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Юзлаб маҳаллий аҳоли ва қутқарув гуруҳлари 4900 метр (16 000 фут) баландликда жойлашган ҳудудга киришни тўсиб қўйган қорларни тозалаш учун жўнатилди.

Хитой ОАВларининг хабар беришича, баъзи сайёҳлар аллақачон қутқарилган.

Кучли қор жума куни (3 октябр) кечқурун бошланди ва алпинистлар ва сайёҳлар учун машҳур бўлган Тибетдаги Эверест тоғининг шарқий ён бағирларида кучайди, деб хабар бермоқда BBC.

Blue Sky Тибет қутқарув гуруҳига кучли қор ёғиши туфайли чодирлар қулагани, айрим алпинистлар аллақачон ҳипотермиядан азият чекаётгани ҳақида қўнғироқ қилган.

Reuters хабарига кўра, Тингри округи сайёҳлик компанияси 4 октябрдан бошлаб чипталар савдоси ва Эверестни кузатиш майдончасига киришни тўхтатган.

Минтақада айни дамда экстремал об-ҳаво шароити кузатилмоқда: қўшни Непалда сўнгги икки кун ичида кучли ёмғирларда ўнлаб кишилар қурбон бўлган, кўчки ва сув тошқинлари юз берган.

Хитойда “Матмо” тўфони қирғоққа етиб келди ва тахминан 150 000 киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Эверест (Жомолунгма) чўққиси дунёдаги энг баланд чўққидир, баландлиги 8849 метрдан (29500 фут) ошади. Ҳар йили кўп одамлар унинг чўққисига чиқишга ҳаракат қилсалар ҳам, ушбу жараён ўта хавфли ҳисобланади.

Сўнгги йилларда одамларнинг ҳаддан ташқари кўплиги, атроф-муҳит ифлосланиши муаммолари ва бир қатор ҳалокатли ҳодисалар вазиятни баттар мураккаблаштирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid