Чинозда поезд вагони релсдан чиқиб кетди
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилди. Поезд ҳаракати тикланган.

Чинозда поезд вагони релсдан чиқиб кетди. "Ўзбекистон темир йўллари" ҳодисага изоҳ берди.
2025 йил 27 сентябр соат 21:30 да Тошкент вилояти Чиноз тумани “Расулобод” МФЙ Олмазор станцияси ҳудудида “Жиззах–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган товар поездининг сут ёғлари ортилган 2 та вагони релсдан чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар йўқ.
Воқеа жойига туман ФВБ раҳбарияти, ТБХ навбатчи сменаси ва тегишли хизматлар жалб этилган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Поезд ҳаракати тўлиқ тикланган.
Аввалроқ Намангандаги темир йўл кесишмасида ЙТҲ юз бериб, олти киши ҳалок бўлганди.
"Жентра" автомобили яқинлашиб келаётган поезд олдидан темир йўлни кесиб ўтишга уринган. Машинистлар шошилинч тормозни қўллашган, аммо бу фойда бермаган.