platina.uz
Жамият

Фарғонада газ таъминоти бўлими раҳбари қўлга олинди

У ўнта хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига пора талаб қилган. Яна бир ҳолатда қурилиш инспекцияси бош мутахассиси ушланди. 

Фарғонада газ таъминоти бўлими раҳбари қўлга олинди

Фарғонада газ таъминоти бўлими раҳбари ушланди.

Вилоятдаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилган. У 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 АҚШ долларидан жами 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, туман газ таъминоти бўлими раҳбари муқаддам судланган бўлсада ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Қува туманида жойлашган 4 сотих ер майдонида қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларнинг ҳужжатларини кадастр, архитектура каби мутасадди ташкилотларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Аввал Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъули қўлга олинганди.

Сариосиё туманида ҳоким ёрдамчиси мансабдор танишлари орқали ҳокимлик захирасидаги ерни ижарага олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid