platina.uz
Спорт

Усмон Дембеле "Олтин тўп" соҳибига айланди

Ўтган мавсумда футболчи ўйнайдиган “ПСЖ” Лига 1, Франция кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Дембеле мавсумда сермаҳсул ўйин намойиш этди. 

Усмон Дембеле "Олтин тўп" соҳибига айланди

Париждаги Шателет театрида 69-"Олтин тўп"ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофот Франция пойтахти клуби - “ПСЖ” ҳужумчиси Усмон Дембелега топширилди.

Бу 28 ёшли франциялик футболчининг биринчи “Олтин тўп”и саналади. Қолаверса, у ҳеч қачон аввал дунёнинг энг кучли 30 нафар футболчиси қаторига киритилмаган.

Ўтган мавсумда “ПСЖ” Лига 1, Франция кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди (ўз тарихида биринчи марта). “Қизил ва кўк-анорранглилар” ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ҳам финалига чиқишди (янги форматда биринчиси).

Усмон Дембеле бу жамоанинг етакчиси эди. Ҳужумчи 53 учрашувда 51 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Дембеле ушбу мавсумни ҳам ажойиб тарзда бошлади, клубнинг тўртта ўйинида иккита гол ва иккита голли узатмани қайд этди.

Ҳужумчи айни дамда тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлмоқда. Аввалроқ унинг тикланиши тахминан олти ҳафта давом этиши хабар қилинганди.

Усмон Дембеле, барибир, Лига 1нинг 5-турида "Марсел"га қарши қолдирилган дербини ўтказиб юборган бўларди. Қолаверса, ўйин “Олтин тўп”ни топшириш маросими билан бир вақтда бошланди. Натижада, ҳужумчи "Стад Велодром"га эмас, "Шателет театри"га йўл олди.

Дембеле ўз мукофотини афсонавий Роналдинодан қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги мавсумда мукофотни "Манчестер Сити" ўйинчиси Родри олганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid