platina.uz
Жамият

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар қатъий назоратга олинади

2026—2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинади. Аҳолига кунлик тўғри овқатланиш бўйича тушунтиришлар олиб борилади. 

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар қатъий назоратга олинади

Ўзбекистонда “Оқилона истеъмол” дастурини амалга ошириш доирасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши қатъий назоратга олинади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрда эълон қилинган 589-сон қарорида маълум қилинган.

Ҳужжатга кўра, 2026—2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинади. Бунда аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.

Аҳолига тўғри овқатланиш қоидалари бўйича тушунтириш олиб борилади. Озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳосил бўлган чиқиндилар қайта ишлаш корхоналарига юборилади.

Инвестиция вазирлиги умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиб олиш, қайта ишлаш ва утилизация учун инвестиция маблағларини жалб этиш чораларини кўради.

"Ўзсувтаъминот" 2026 йил 1 июлдан ёғ-мой қолдиқларини тутиб олишга имкон берувчи қурилмаларга эга бўлган овқатланиш корхоналарини марказлашган оқава сув тармоғига уланишига рухсат беради. Овқатланиш корхоналарига газ ёки бошқа ёқилғиларнинг атмосферани ифлослантирувчи моддаларини ушлаб қолувчи ускуналарни ўрнатиш чоралари кўрилади.

Экология вазирлиги уч ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мослаштириш чораларини кўради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid