platina.uz

Ўзбек тўйларидаги ҳашаматга қандай қарайсиз?

Platina.uz ушбу мавзуда аҳоли фикрини ўрганди.

Жамият
10 ноябрь 2023 йил

Ўзбек маданияти дунёдаги чиройли маданиятлардан биридир. Урф-одатлари, анъаналари асрлар давомида кўплаб қизиқишларга сабаб бўлган. Сўнгги йилларда мана шу урф-одатлар бўрттириб юборилаётганининг, ҳашаматга кўпроқ урғу берилаётганининг гувоҳи бўламиз. Хўш, мана шу ҳашаматга аҳолининг фикри қандай?

Platina.uz ушбу мавзуда аҳоли фикрини ўрганди.

Аксарият одамлар исрофгарчиликдан бошқа нарса эмас, деб таъкидласа, баъзиларнинг фикри "қурби етса, қанча қилса ҳам қилаверсин" бўлди.

Аёлларимиздан бири бу ҳашаматни илмнинг камлигидан деган бўлса, бошқа бири “пул кетса кетсин, обрў кетмасин” жумласи билан фикрини ифодалади.

Одамлардан охирги тўйларга қанча пул сарфланганини сўрадик. Фикрлар хилма-хил, жавоблар эса йилдан-йилга кўпроқ харажат қилаётганимизни кўрсатяпти.

Бу мавзу кеча ёки бугун бизнинг муаммога айлангани йўқ. Абдулла Қодирий “Йиғинди гаплар”ни ёзаётганда қандай аҳамиятга эга бўлган эса, бугун ҳам мана шундай долзарбдир.

Фазилат Соиб

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+