Коррупция энг кўп кузатилган ҳудудлар маълум қилинди
Ўтган йил давомида мамлакат бўйлаб 7 354 нафар шахс коррупция билан жавобгарликка тортилган. Энг кўп ҳолат Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар статистикаси эълон қилинди.
Унга кўра, коррупция билан боғлиқ кўпроқ ҳолатлар Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ва Қашқадарёда кузатилган. Энг ккам ҳолат Хоразм вилоятига тўғри келди.
2024 йил давомида мамлакат бўйлаб 7 354 нафар шахс коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликка тортилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳолатлар:
Андижон вилояти — 882 та;
Наманган вилояти — 877 та;
Қашқадарё вилояти — 695 та;
Тошкент вилояти — 697 та;
Самарқанд вилояти — 643 та;
Энг кам ҳолатлар эса:
Хоразм вилояти — 157 та;
Жиззах вилояти — 266 та;
Навоий вилояти — 366 та.