АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаво базасига қайтиш истагини билдирди
Баграм базаси Хитой ядро қуроли ишлаб чиқараётган жойдан бир соатлик йўлда жойлашган, дейди Доналд Трамп. У Байден маъмурияти Афғонистонни тарк этишда "катта хатоларга йўл қўйганини" таъдкидлаган.

АҚШ Афғонистондаги ҳаво базани қайтариб олиш истагини билдирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги Баграм ҳаво базасининг аҳамиятига эътибор қаратди.
"Биз уни қайтариб олишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бу бизга керак. Бу базани қайтаришни исташимизнинг сабабларидан бири бу Хитой ядро қуроли ишлаб чиқараётган жойдан бир соатлик йўл бўлганлигидир" деди у.
Трамп Буюк Британияга расмий ташрифининг сўнгги кунида бош вазири Кир Стармер билан биргаликда матбуот анжумани ўтказди ва Афғонистон билан боғлиқ муҳим баёнот берди.
Трамп Жо Байден маъмурияти Афғонистонни “жуда ёмон” тарк этиб, кўплаб муаммоларни ортда қолдиргани ва буни ўзгартиришга ҳаракат қилаётганини айтди.
Баграм ҳаво базасининг аҳамиятига эътибор қаратган Трамп:
"Айни пайтда биз уни қайтариб олишга ҳаракат қиляпмиз. Бу сўнгги дақиқадаги муҳим янгилик бўлиши мумкин. Биз уни қайтариб олишга ҳаракат қиляпмиз. Бу базани қайтаришни исташимизнинг сабабларидан бири бу Хитой ядро қуроли ишлаб чиқараётган жойдан бир соатлик йўл эканидир " деди.
Доналд Трамп аввалги баёнотларида Баграм ҳаво базаси Хитойга топширганини ва бунга Байден маъмурияти айбдор эканини даъво қилган эди.
Шунингдек, Трамп Афғонистон Америкада ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарни сотаётганини даъво қилган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондан АҚШ қўшинлари чиқиб кетган 2021 йилда "Толибон" ҳаракати ҳокимиятни эгаллади.
Аэродром 1950-йилларда қурилган. 1979-1989 йиллардаги советлар кампанияси пайтида у асосий қўшинларни жойлаштириш нуқтасига айланди. 2001 йилдан бери Баграм АҚШ назорати остига ўтди. Америка қўшинлари Баграмни 2021 йилда тарк этган.