platina.uz
Интервью

Дориларга муккасидан кетиш ортида нималар яширин?

Platina.uz шу саволларга жавоб излаб, соҳада узоқ йиллик тажрибага эга фармацевт ва шифокор Отабек Чориев билан суҳбатлашди. 

Инсон саломатлигини таъминлашда тиббиёт қандай асосий устун бўлса, соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлиги учун фармацевтика ва дорихоналар ҳам шунчалик ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Бироқ бугунги кунда юртимизда дорихоналарга бўлган эҳтиёж шунчалик ортдики, дори-дармон истеъмоли, ассортименти ва айланмаси бўйича бутун минтақада пешқадамларга айландик. Лекин бу рақамлар ортида қандай воқелик ётибди? Нега аҳоли шунчалик кўп дори истеъмол қилади? Бу эҳтиёж ҳаётий заруратдан келиб чиқадими ёки бозор қонуниятлари таъсирими?

Ҳар йили янги дорихоналар очилади, сотув ҳажми ошиб боради. Аммо савол туғилади: дори воситаларининг кўпайиши халқ саломатлигини асрашга ҳақиқатан ҳам хизмат қиляптими? Ёки аҳолини дориларга қарам қилишни бойиш воситасига айлантириб олган кучлар мавжудми?

Энг асосийси — дори воситаларининг сифати ва мақбуллиги ҳақида ким қайғуриши керак? Халққа ҳақиқий манфаат келтирадиган дори тавсия қилиш, тижорат ва саломатлик орасидаги мувозанатни сақлаш кимнинг зиммасидаги вазифа?

Platina.uz шу саволларга жавоб излаб, соҳада узоқ йиллик тажрибага эга фармацевт ва шифокор Отабек Чориев билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида соҳа муаммолари, мавжуд камчиликлар ва ечимлар очиқчасига муҳокама қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid