platina.uz
Жамият

Бухорода ҳоким ёрдамчиси 6 минг доллар билан ушланди

У ҳокимият захирасидаги ер майдонини ахборот тизими орқали онлайн аукцион савдоларида сотиб олиб бериш эвазига пул талаб қилган. 

Бухорода ҳоким ёрдамчиси 6 минг доллар билан ушланди

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди.

Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи тадбиркор маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида жорий йилнинг 10 сентябр куни ариза билан мурожаат қилади.

Унга кўра, ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора олган. У ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини “К-савдо” автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириб, онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси тамагирлик йўли билан 6000 АҚШ доллари миқдоридаги “пора”ни учинчи шахс орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ аввалроқ прокурор, судя катта ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid