platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева судялар билан учрашди

Учрашувда суд тизимидаги янгилик ва ислоҳотлар муҳокама қилинди. Мирзиёева Алишер Усмоновни Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани билан табриклади. 

Саида Мирзиёева судялар билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева судялар билан учрашди.

Хабарда айтилишича, Олий суд биносида мамлакатимиз судялар ҳамжамияти билан конструктив учрашув бўлиб ўтган. Унда барча даражадаги раҳбарлар ва судялар иштирок этди.

Президент Администрацияси олдига қўйилган бешта устувор вазифада суд ислоҳоти муҳим ўрин тутади. Саккиз йил давомида Давлат раҳбарининг ташаббуси билан одил судлов соҳасидаги энг намунали хорижий тажрибани ўз ичига олган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди.

"Президентимизнинг суд тизимини сунъий интеллект асосида рақамлаштириш, судларга енгиллик яратиш мақсадида низосиз масалаларни нотариусларга ўтказиш, судьяларни тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисида яқинда қабул қилинган фармонлари ҳақида сўз юритдик. Бу соҳада эскирган таълим тизимининг ўрнини эгаллайдиган Одил судлов академияси ташкил этилди", дея. ёзади Мирзиёева.

Администрация раҳбари очиқ ва ошкора мулоқот учун барчага миннатдорлик билдириб, Алишер Усмоновни Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов аввал Наманган вилоятида ишлаб келаётганди. У 5 сентябр куни Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Аввал бу лавозимда Икром Муслимов ишлаётганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid