Алишер Усмонов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди
Аввал бу лавозимда Икром Муслимов ишлаётганди.

Наманган вилояти суди раиси лавозимида ишлаётган Алишер Усмонов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - жиноий судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
Усмонов 2022 йилдан буён Наманганда ишлаётганди. Ундан аввал фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон президент давлат маслаҳатчисининг ўринбосари сифатида ишлаган.
Икром Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
У мазкур лавозимга 2024 йил сентябрда тайинланганди. Умуман олганда, Муслимов Олий судда 2018 йилдан буён фаолият юритиб келаётганди. Шунингдек, Нодира Хакимова Олий судининг судяси лавозимидан озод этилди