platina.uz
Жамият

Ўзбек тилида хизмат кўрсатмаган виза марказига чора кўрилади

“VFS Global” ваколатхонаси хизматларида фақат инглиз ва рус тиллари мавжуд экани аниқланган. 

Ўзбек тилида хизмат кўрсатмаган виза марказига чора кўрилади

Давлат тилида хизмат кўрсатмаётган виза маркази бўйича чора кўрилади.

Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Сўнгги вақтларда Қўмитага виза расмийлаштириш хизматлари билан боғлиқ мурожаатлар, хусусан, виза марказлари ва консалтинг фирмаларининг фаолиятида давлат тилига риоя қилинмаётгани юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятидан фуқаро Х.Эшонқулов “VFS Global” ваколатхонаси хизматларида (овозли меню, операторлар, ҳужжатлар) давлат тили қўлланилмаётгани ҳамда иш юритиш ҳужжатларининг фақат рус ва инглиз тилларида бўлаётганидан норозилигини билдирган.

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, ушбу ҳолат бўйича Қўмита томонидан компанияга тегишли чоралар кўриш ва 10 кун ичида жавоб тақдим этиш юзасидан расмий мурожаат юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлиб, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан унинг қўлланилиши қатъий тартибга солинган.

Қўмита томонидан ушбу ҳолат бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрилмоқда ҳамда давлат тилида истеъмолчиларга тўлиқ ва тушунарли ахборот тақдим этилишини таъминлаш масаласи назоратга олинган, дейилади.

Аввалроқ UzAuto Motors неча йиллик “қора анъанаси”ни ўзгартиришга мажбур бўлганди.

Рақобат қўмитаси харидорларга бериладиган шартнома шартларини истеъмолчилар ҳуқуқига мослаштиришни билдирган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid