platina.uz
Сиёсат

ТИВ раҳбари Франция элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Уалид Фук яқинда миссиясини якунлаган Орелия Бушез ўрнида иш бошлади. 

ТИВ раҳбари Франция элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Франция элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Вазирга кўра, Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда юқори суръатлар билан ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилган.

"Франциянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Уалид Фук жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилдик.

Бугунги кунда ҳамкорлик иқтисодиётдан тортиб маданиятгача бўлган барча соҳаларни қамраб олмоқда. Шу билан бирга, мавжуд салоҳият янада кенг бўлиб, уни тўлиқ рўёбга чиқариш учун дипломатларимизнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади", дея маълум қилди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалги элчи Орелия Бушез август ойида миссиясини якунлаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid