platina.uz
Жаҳон

АҚШ яқин йиллар ичида Марсга одам учирмоқчи

Бундан ташқари мамлакат Ойда база қуриш учун тегишли юкларни жўнатишни бошлашни режалаштирмоқда. 

АҚШ яқин йиллар ичида Марсга одам учирмоқчи

АҚШ 2030-йиллар бошида Марсга астронавтларни юборишга умид қилмоқда.

Бу ҳақда транспорт вазири ва NASA директори вазифасини бажарувчи Шон Даффи Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар биринчи навбатда Ойда база қуриш учун юкларни жўнатишни бошлашни режалаштирмоқда.

Кейин, 2030-йилларнинг бошида астронавтлар саккиз ой давом этадиган миссияда Марсга борадилар.

Жаноб Даффи, шунингдек, режаларга кўра, 2026 йил апрел ойида тўртта астронавт бўлган кема Ой атрофида парвоз қилиши, кейин эса 8-12 кун давомида қўниш амалга оширилишини айтди.

Аввалроқ NASA раҳбари агентлик Ойга Доналд Трампнинг президентлик муддати тугагунига қадар (2029 йил) қўнишни кутаётгани ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ SpaceX'нинг Starship ракетаси муваффақиятли учирилгани хабар берилганди.

Объект саккизта Starlink сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди. Сўнгра Ҳинд океанига тушиб, портлаб кетган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid