Ер орбитасида "иккинчи Ой" пайдо бўлади
Одатда бу кичик объектлар кўз билан кўринмайди, лекин илмий кузатув ва телескоплар орқали ўрганилади.
Ерда вақтинча "иккинчи Ой" пайдо бўлади.
2024 йилнинг 29 сентябрида 2024 ПТ5 номли астероид Ернинг гравитация майдони таъсирига тушади ва вақтинча "ой" сифатида ҳаракат қилади.
NASA олимлари бу объектни minimoon деб аташмоқда, у тахминан 11 метр кенгликда бўлиб, Ердан узоқ масофада айланади.
Ушбу "иккинчи Ой" фақат қисқа муддат Ер орбитасида қолиб, ноябр ойида яна Қуёш орбитасига қайтади. Одатда бу каби кичик объектлар кўз билан кўринмайди, лекин илмий кузатувчилар ва телескоплар орқали ўрганилади.
Бу турдаги кичик астероидлар Ернинг гравитациясига тушиб, вақтинчалик йўлдошга айланиб қолиши кутилмаган ҳолат эмас. 2006 йилда ҳам шунга ўхшаш мини-ой кузатилган эди.
Бундай объектлар ўз ҳажми ва масофасидан келиб чиқиб, одатий кўринишдаги Ойдан фарқ қилади, шунинг учун улар фақат илмий тадқиқотлар ва технологиялар ёрдамида аниқланади.
Шунингдек, бу ҳодиса астероидларнинг Ер орбитасига таъсири ва космик объектлар ҳаракати ҳақида чуқурроқ тушунча беради. Шу тариқа, астрономлар келажакда бундай объектларни олдиндан башорат қилиш ва ўрганиш имкониятига эга бўладилар.