platina.uz

Марсда илк бор суюқ ҳолатдаги сув топилди

Бир пайтлар Марс юзасида худди Ердаги каби сув кўп бўлган, дейди олимлар. Аммо уч миллиард йил давомида унинг катта қисми атмосферага буғланиб кетган. 

Жамият
13 август, 13:19
Марсда илк бор суюқ ҳолатдаги сув топилди

NASA олимлари Марсда биринчи марта суюқ ҳолатдаги сувни топишди. У сайёра юзаси остидаги катта чуқурликда топилган.

Олимлар NASA`нинг Mars Insight Lander зонди томонидан тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб, Марс қобиғининг чуқур қисмида суюқ сув "пуфакчаси" бор деган хулосага келишди. Таҳлил натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.

Қизил сайёрада сув аллақачон топилган, лекин суюқ ҳолатда эмас, балки қутбларда муз ва атмосферадаги буғ қолдиқлари шаклида аниқланган.

Mars Insight Lander зонди 2018 йилда сайёра юзасига қўнди ва 2022 йил охиригача айтарли маълумот узатмади – сейсмограф ёрдамида Марс қобиғининг силкинишини қайд этди.

Олимлар сейсмик тўлқинларнинг тезлигини ўлчаб, улар қандай муҳитдан ўтаётганини юқори эҳтимоллик билан аниқлашлари мумкин.

Олимларнинг фикрича, бир пайтлар Марс юзасида худди Ердаги каби сув кўп бўлган. Аммо ҳозир, уч миллиард йил давомида у ерлар чўлга айланди.

Лойиҳада иштирок этган Калифорния университети профессори Майкл Манга Би-би-си билан суҳбатда "Бу аслида Ерда ер ости сув, нефт ёки газ конларини топишда қўлланиладиган усулдир" деди.

Таҳлил шуни кўрсатдики, сув Марс юзаси остида 10-20 километр чуқурликда жойлашган.

Марс юзасини ўрганган олимлар узоқ вақтдан бери унда бир пайтлар сув бўлган деган хулосага келишган: ер юзасида дарё ва кўл излари бор.

Сувнинг бир қисми буғланиб, Марс атмосфераси билан бирга коинотга учиб кетган. Аммо баъзилари, афтидан, сирт остида қолган.

Insight зонди сейсмик тўлқинларни фақат тўғридан-тўғри ўзидан пастроқда қайд этди ва шунга кўра, худди шу жойда тахминий сув конлари ҳам топилган, аммо олимлар бундай конлар Марснинг бошқа жойларида ҳам мавжудлигига ишонишади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+