platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди

Бунга август ойида россиялик шахснинг ўзбекистонликларни ҳақорат қилгани сабаб бўлган. 

Ўзбекистон Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди

Ўзбекистон Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Нотага россиялик шахснинг ҳайдовчи билан тортишиб қолиб, бунинг ортидан ўзбекистонликларни ҳақорат қилгани сабаб бўлган.

Ҳодиса Москва областида рўй берган, россиялик шахс ўзбекистонлик ҳайдовчини ҳақорат қилган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан баёнотида "Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган нуқтасида давлат ҳимоясида" эканини билдирди.

ТИВ хорижда ҳуқуқлари бузилган фуқароларни дарҳол ўша давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органларига ва дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилишга чақирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid