platina.uz
Иқтисод

Августда истеъмол секторидаги товарлар 0,4 фоизга ошди

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан тарвуз, қовун, карам, картошка энг кўп қимматлаган. 

Августда истеъмол секторидаги товарлар 0,4 фоизга ошди

Истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,4 % га ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

2025 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,4 % га ошган.

Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 108,8 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил август — 110,5 %) нисбатан 1,7 фоиз бандга пасайди.

Август ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 % га қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан тарвуз (28,7 %), қовун (11,7 %), карам (11,4 %), картошка (3,5 %), товуқ тухумлари (2,7 %), парранда гўшти (1,9 %), пахта мойи (1,6 %), қўй гўшти (1,4 %) ҳамда мол гўшти (0,2 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.

Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан бензин (3,1 %) ва цемент (0,8 %) ҳамда хизматлар нархи ва тарифларида ҳуқуқий турдаги хизматлар (9,9 %), маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (3,0 %) ва эркаклар ва ўғил болалар учун сартарошхона хизматлари (1,0 %) нархлари қимматлашгани инфляцияга ошишига асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 170 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

Аввалроқ Тошкент супермаркетларида картошка, помидор ва гўшт арзонлашгани хабар берилганди.

Лимон нархи эса сезиларли қимматлаган. Бу мавсумий омил билан изоҳланмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid