Андижонда чиқинди олиб кетиш тарифлари оширилади
Вилоятда сўнгги бор ушбу хизмат нархлари 2024 йил ёзида кўтарилганди.

Сентябр ойидан Андижон вилоятида маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари қимматлайди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарорида маълум қилинган.
Қарор 2025 йил 29 август куни эълон қилинди. Қарор билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетишнинг янги нархлари тасдиқланди. Қарор 1 сентябрдан (тадбиркорлар учун 1 декабрдан) кучга киради.
Жумладан, чиқинди олиб кетиш нархи бир кишига 5982 сўм (ҚҚС 6700 сўм)ни ташкил этади. Юридик шахслар учун бу нарх 84 минг сўмни ташкил этади (бир метр куб ҳажмда). Туманларда бир киши учун 6200 сўм, юридик шахслар учун эса 72 800 сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш керак, Андижонда сўнгги бор чиқинди тарифлари 2024 йил июнда ўзгарган. Ундан аввал эса 2023 йил ноябрида нархлар ошган.
Аввалроқ Навоий вилоятида ҳам чиқинди олиб кетиш тарифлари ошганди.