Андижонда чиқиндини олиб кетиш нархлари ошади
Нархларнинг ошиши ҚҚС ва аҳолига кўрсатиладиган санитар хизматга нол ставканинг бекор қилиниши билан боғлиқ.
Андижонда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари қимматлашади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарорида маълум қилинган.
Нархларнинг ўзгариши асосан қўшилган қиймат солиғи ва аҳолига кўрсатиладиган санитар хизматга нол ставканинг бекор қилиниши билан боғлиқ экани маълум қилинган.
Унга кўра, чиқинди хизмати нархи бир кишига ҚҚСсиз 3500 сўм (бир ойлик тўлов), ҚҚС билан эса 3800 сўмни ташкил этади. Юридик ташкилотларга бир метр куб чиқинди учун ҚҚСсиз 47 500 сўм, ҚҚС билан эса 53 200 сўмни ташкил этади.
Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилингандан кейин кучга киради.
Аввалроқ Сурхондарёда чиқиндини олиб кетиш нархи 4500 сўмдан 5040 сўмга ошгани маълум бўлганди.