platina.uz
Жамият

Миграция агентлигининг икки ходими пора билан ушланди

Улар ўтган йили ҳам 80 нафардан ортиқ фуқароларни Жанубий Корея давлатига юбориш учун 700 минг доллардан ортиқ пул олган. 

Миграция агентлигининг икки ходими пора билан ушланди

Пул эвазига Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, алдов йўли билан бир гуруҳ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 41 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур ноқонуний фаолиятни Миграция агентлиги марказий аппаратининг бош мутахассиси билан биргаликда амалга ошириши аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва Агентликнинг ушбу масъул ходими ҳам юқоридаги пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Шунингдек, Миграция агентлигининг мазкур ходимлари 2024 йилда 80 нафардан ортиқ фуқароларни Корея давлатига юбориш учун 700 минг АҚШ долларидан ортиқ пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юрганликлари маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввал Сурхондарёда энергетика соҳасининг мансабдор ходимига, Фарғонада эса Халқ қабулхонасининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid