platina.uz
Жамият

Хорижда ўқиган ўзбек болаларини Ўзбекистон мактабларига қабул қилиш тартиби ўзгаради

Ўқишни кўчирмоқчи бўлган ўқувчидан талаб этиладиган ҳужжатлар тўплами эълон қилинди. Ариза уч иш кунида кўрилади. 

Хорижда ўқиган ўзбек болаларини Ўзбекистон мактабларига қабул қилиш тартиби ўзгаради

Хорижда ўқиган ўзбек болаларини ўзбек мактабига қабул қилиш тартиби ўзгарди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 августдаги буйруғи билан 2015 йил июндаги буйруқ билан тасдиқланган низомнинг 5-боби ўз кучини йўқотган.

Бу боб "Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш" деб номланган.

Энди нима бўлади?

Хорижда ўқиган ўзбек бола ўзбек мактабига янгича усулда қабул қилинади. Яъни аризачи берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан бориб ёки ЯИДХМ (ё ММТВ) порталлари орқали онлайн ариза ва ҳужжатларни топширади.

Бунга асос Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон “Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридир.

Мазкур йўналиш бўйича давлат хизматлари ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар кўрсатилади.

Ариза берувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар сканер қилиниб, “pdf” форматида сақланган нусхаси илова қилинади:

  • ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (давлат номи, ўқиган мактаби номи, ўқиган йиллари, ўқиган синфлари, ўрганилган фанлар ва имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот) ва унинг давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;
  • 10-11-синфларга қабул қилинадиган ўқувчилар учун хорижий давлатда таянч ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасида тан олингани тўғрисида маълумотнома;
  • ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг ўқувчини мажбурий таълимга жалб қилиш бўйича қароридан кўчирма.

Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ДХМ ёки ЯДХП ёхуд ММТВ портали орқали автоматик тарзда умумий ўрта таълим муассасасига юборилади.

Умумий ўрта таълим муассасаси сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.

Сўровномани кўриб чиқиш натижасига кўра умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчини қабул қилиш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ДXM ёки ЯДХП ёхуд ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади.

Қуйидаги ҳолларда болани умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш рад этилиши мумкин:

  • сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;
  • 193-бандда кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаганда;
  • умумий ўрта таълим муассасасида (қабул қилинадиган синфда) бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда.

Бошқа ҳолатларда ўқувчини умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш рад этилиши мумкин эмас.

Ариза берувчи фарзандларининг умумий ўрта таълим муассасаси қабул қилиш ёки сабаби кўрсатилган қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ЙИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Янги тартиб 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid