platina.uz
Сиёсат

Президент амалий ташриф билан Туркманистонга боради

22 август куни "Озарбайжон - Туркманистон - Ўзбекистон" форматида уч томонлама саммит бўлиб ўтади. 

Президент амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев эртага Туркманистонга боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга боради.

Гап нима ҳақида?

Президент 22 август куни "Озарбайжон - Туркманистон - Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этади.

"Аваза" миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бу Президентнинг Туркманистонга август ойидаги иккинчи ташрифидир.

4-6 август кунлари Шавкат Мирзиёев БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича коференциясида қатнашганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid