platina.uz
Сиёсат

Туркманистон орқали юк ташиш ҳажми 30 фоизга ошди

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди.

Туркманистон орқали юк ташиш ҳажми 30 фоизга ошди

Туркманистон орқали юк ташиш ҳажми 30 фоизга ошди, жумладан, Туркманбоши порти орқали етказиб бериш фаоллашди.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш қарийб бир миллиард долларга етди. “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонаси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгаши ва Ҳудудлар форумининг бўлажак йиғилишларида савдо ҳажмини каррасига ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, хусусан, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни самарали илгари суриш бўйича таъсирчан чоралар кўриш кучайтирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid