Ўзбекистон термаси энди қайси бренд либосида ҳаракатланиши маълум бўлди
7SABER бренди миллий жамоалар учун либос тайёрлайди. Ўзбекистон термаси кейинги йил илк бор ЖЧда қатнашади.

Эндиликда миллий терма жамоалар 7SABER либоси остида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоа Шимолий Америка майдонларида ушбу бренд футболкаларида ўйнайди.
"Тарихий йўл — янги босқич! Миллий жамоа илк бор FIFA Жаҳон чемпионатида! Эндиликда Ўзбекистон терма жамоалари 7SABER либоси остида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади! Катта орзулар, катта турнирлар ва катта ғалабалар сари биргаликда!", — дейилади ЎФА хабарида.

Таъкидлаш керак, ЎФА футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалари учун либослар етказиб бериш бўйича 2018 йилдан буён Германиянинг JAKO компанияси билан ҳамкорлик қилиб келаётганди.
ЖЧ ва Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 6 ииюнда Ўзбекистон БАА билан дуранг ўйнаб мундиал йўлланмасини ҳал этди.
10 июнда эса Тошкентда Қатар йирик ҳисобда мағлуб этилди.