platina.uz
Жамият

Тошкентда эртадан "мактаб бозорлари" иш бошлайди

Уларнинг фаолияти октябр ойига қадар давом этиши кўзда тутилган. 

Тошкентда эртадан "мактаб бозорлари" иш бошлайди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов мактаб ўқувчиларини кийим-кечак, ўқув қуроллари ва бошқалар билан таъминлаш бўйича қарорни имзолади. Қарор 2025 йил 14 август куни имзоланган.

Унга кўра, пойтахтдаги мактаблар ва бозорларда махсус савдо расталари ташкил этилади. Савдолар 2025 йил 15 августдан 1 октябрга қадар давом этади.

Таълим бошқармаси жойларда ташкил этилган мактаб бозорлари ҳақида оммавий ахборот воситалари (газета, телевидение, радио ва интернет) орқали эълонлар беради;

- давлат матбуот ва нашриёт-матбаа компанияларига ўқув дарсликлари савдоси учун китоб савдо дўконларининг мурожаатномасига биноан ташкил этилаётган мактаб бозори расталаридан белгиланган тартибда жойлар ажратилади.

Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси томонидан вақтинча 2025 йил август – октябр ойларида ташкил қилинадиган мактаб бозорларида фаолият кўрсатиш учун жалб этилган тадбиркорлардан асосий фаолияти учун солиқ ва бошқа йиғимларни белгиланган тартибда ундириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Мактабларда жами 12 нуқта, бозорларда эса 287 жой мактаб бозори учун ажратилади.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш ҳоким ўринбосарлари Д.Раҳимова ва Б.Ҳайдаров зиммасига юкланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid