Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизими ривожлантирилади
Унда ногирон ва зўравонликдан жабр кўрганлар, етимлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум шахслар ҳуқуқлари ҳам кўзда тутилган.

Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизими такомиллаштириш бўйича президент фармони эълон қилинди.
Унга кўра, бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоизидан ошиқ корхоналарда айрим тоифа шахслардан мажбурий захиралар шакллантирилади.
Гап нима ҳақида?
Фармон меҳнат муносабатларини тартибга солади ва иш берувчиларни қўшимча рағбатлантиришни назарда тутади.
2025 йил 1 ноябрдан хўжалик юритувчи субъектлар ногирон ва зўравонликдан жабр кўрган шахслар, етимлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилади.
Бунда мажбурий миқдор умумий 3 фоиздан ошмаслиги ва ходимлари сони 100 кишидан ортиқ корхоналарга нисбатан қўлланилади.
Бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоизидан ошиқ корхоналарда фақат ногиронлар, қамалиб чиққанлар, етим шахслар ва бошқалар учун мажбурий иш ўринлари захираларини шакллантиради. Бунда захира умумий ишчилар сонининг етти фоизидан ошмаслиги керак. Ходимлари сони 20 нафардан ошиқ ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
Камбалликни қисқартириш вазирлиги томонидан касбга ўқитиш уч босқичли тизим (видеодарсликлар, касбга ўқитиш ва малака ошириш) тизимга ўтказилади.
Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб 50 нафаргача ходими бўлган хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни расмийлаштириш ҳуқуқи берилади.
2025 йил 1 августдан бошлаб давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилади.
Меҳнат муносабатларида бошқа янгиликлар
Аввалроқ мазкур фармон бўйича бошқа янгиликлар тақдим этилганди. Жумладан, бўш иш ўринлари ҳақида мажбурий ҳисобот бериш бекор қилинади.
Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади.