platina.uz
Жамият

Беҳзод Раҳматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди

У аввал Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаётганди. 

Беҳзод Раҳматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди

Беҳзод Раҳматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, Тойлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга тўхталди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Б.Бобоназаров ўз аризасига кўра, Тойлоқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Вилоят раҳбари Рахматуллаев Беҳзод Рахматуллаевич номзодини Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Беҳзод Рахматуллаев тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ Пайариқда ҳам ҳоким алмашганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid