platina.uz
Иқтисод

Андижонда бюджетдан 6,4 млрд сўм ажратиляпти

Асака тумани маҳаллий бюджетига тунги ёритиш тармоқлари учун замонавий энерготежамкор, шунингдек қуёш панел жиҳозлари сотиб олиш ва ўрнатиш учун 1 млрд сўм берилади. 

Андижонда бюджетдан 6,4 млрд сўм ажратиляпти

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори вилоят бюджетининг 2025 йил 2-чорак орттириб бажарилган қисмидан пул ажратилади. Қарор 2025 йил 2 август куни чиқарилган.

Қарорда айтилишича, Андижон вилояти вилоят бюджетининг 2025 йил 2-чорак даромадлар режасиниорттириб бажарилган қисми ҳисобидан:

- вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Озиқ-овқат жамғармаси”га ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида 1,0 миллиард сўм;

- Асака туман маҳаллий бюджетига тунги ёритиш тармоқлари учун замонавий энерготежамкор, шунингдек қуёш панел жиҳозлари сотиб олиш ва ўрнатиш учун 1,0 миллиард сўм;

- Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига бирлашма ва бўлимларининг биноларини жорий таъмирлашга 2,0 миллиард сўм;

- Хонобод шаҳар маҳаллий бюджетига Хонобод шаҳар Кампирровот МФЙ ҳудудида воркаут спорт майдончаси қуриш ва спорт анжомлари сотиб олишга 400 миллион сўм, шаҳар кўчаларини тунги ёритиш чироқлари билан безаш ишларига 1,0 миллиард сўм, манзарали ва мавсумий гул ва дарахт кўчатлари сотиб олишга 1,0 миллиард сўм, жами 2 млрд 400 миллион сўм;

Умумий жами 6,4 млрд сўм миқдорида маблағлар ажратилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Андижон ва Фарғонада маҳаллалар ва ободонлаштириш учун миллиардлар ажратилиши маълум бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid