Ўзбекистон фуқаролари нечта давлатга визасиз ва соддалаштирилган тартибда бора олиши эълон қилинди
Ҳозирги вақтда ТИВ ўнлаб давлатлар билан фуқароларнинг хорижга чиқишини янада осонлаштириш бўйича музокаралар давом этаётганини билдирди.

2025 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари 34 та давлатга визасиз, 42 та мамлакатга эса соддалаштирилган тартибда кириш имкониятига эга. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Визасиз режим
Антигуа ва Барбуда;
Арманистон;
Барбадос;
Беларус;
Бирлашган Араб Амирликлари;
Доминика;
Эрон;
Фаластин;
Филиппин;
Гаити;
Гамбия;
Грузия;
Кения;
Кот-д`Ивуар;
Малайзия;
Микронезия;
Мўғулистон;
Молдова;
Намибия;
Озарбайжон;
Қирғизистон;
Қозоғистон;
Россия;
Cент-Винсент ва Гренадин ороллари;
Сейшел ороллари;
Шри-Ланка;
Суринам;
Таиланд;
Тожикистон;
Туркия;
Украина;
Қатар;
Хитой;
Ўмон.
Кириб келганда виза олиш керак давлатлар
Боливия;
Бурунди;
Гвинея-Бисау;
Индонезия;
Иордания;
Кабо-Верде;
Камбоджа;
Комор ороллари;
Лаос;
Ливан;
Мадагаскар;
Макао;
Малдив ороллари;
Маврикий;
Мавритания;
Мозамбик;
Непал;
Никарагуа;
Палау;
Қатар;
Руанда;
Самоа;
Саудия Арабистони;
Серра-Леоне;
Того;
Тувалу;
Ямайка;
Зимбабве;
Шарқий Тимор.
Электрон виза
Эфиопия;
Экваториал Гвинея;
Габон;
Гвинея;
Ҳиндистон;
Жанубий Судан;
Жибути;
Конго Демократик Республикаси;
Лесото;
Малави;
Нигерия;
Уганда;
Ветнам.
"Ўзбекистон ТИВ фуқароларимизнинг хорижда эркин ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш, виза талабларини бекор қилиш ёки уларни соддалаштиришни ўз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири деб билади. Ушбу мақсадда ҳамкорларимиз билан доимий равишда музокаралар олиб борамиз ва аниқ натижаларга эришмоқдамиз” дейди Ўзбекистон ТИВ расмийси Аҳрор Бурҳонов.
«Ҳозирги вақтда ўнлаб давлатлар билан фуқароларимизнинг хорижга чиқишини янада осонлаштириш бўйича фаол музокаралар давом этмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини изчил давом эттириб, Ўзбекистон фуқароларига халқаро майдонда кенгроқ имкониятлар яратади”, — дейилади хабарда.