platina.uz
Жаҳон

АҚШда Украинага салкам 55 млрд долларлик ёрдам бериш таклиф этилди

Ташаббус Трампнинг Путиндан ҳафсаласи пир бўлган вақтда янгради.  

АҚШда Украинага салкам 55 млрд долларлик ёрдам бериш таклиф этилди

АҚШлик гуруҳ сенаторлар Украинага икки йил давомида 54,6 миллиард доллар ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Қонун лойиҳаси муаллифлари Демократик партиядан Жан Шахин ва Республикачилар партиясидан Лиза Мурковскифдир. Ташаббус тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам ва Америка заҳираларини тўлдириш учун маблағ ажратишни ўз ичига олади.

Режага кўра, ёрдамнинг учдан бир қисми блокланган Россия активлари ва Европадаги иттифоқчиларига қурол сотишдан тушган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади. Қонун лойиҳаси, шунингдек, Украина билан фойдали қазилмаларни етказиб бериш бўйича келишувни қонунийлаштиради, бу эса табиий ресурслардан олинган даромадларни АҚШ харажатларини қоплаш учун ишлатиш имконини беради.

Қонун лойиҳаси президентнинг Украинага қурол етказиб беришни бир томонлама маъқуллаш ваколатини сезиларли даражада кенгайтиради, 2026 ва 2027 йилларда молиялаштиришни 100 миллион доллардан 6 миллиард долларгача кўтариш ваколатини оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россия билан музокаралардан наф чиқмаётгани сабаб Украинага қурол юборишни қайтадан маъқуллаганди. У шунингдек, Россияга урушни тўхтатиш учун 10 кун муҳлат берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid