Андижондаги каналга нефт оқиб кетгани аниқланди
SANEG МЧЖ томонидан нефтни қайта ишлаш натижасида авария юз берган.

Андижондаги каналда нефт оқизилгани аниқланди. Вилоят Экология бошқармаси бу ҳақда маълумот берди.
Айтилишича, жорий йил 29 июл куни ижтимоий тармоқларда "Булоқбоши тумани Раиш қишлоғидан оқиб ўтувчи каналда қоп-қора нефт оқаётганлиги ҳақида" хабар тарқалган.
Мурожаат Андижон вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилмоқда. Натижада "САНОАТ ЭНЕРГЕТИКА ГУРУҲИ" МЧЖ томонидан нефтни қайта ишлаш натижасида авария ҳолат аниқланди.

Ҳозирда ушбу холат тўлиқ бартараф этилди. Ҳолат бўйича "САНОАТ ЭНЕРГЕТИКА ГУРУҲИ" МЧЖга тегишли тартибда текширув ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Текшириш якуни билан табиатга етказилган зарар ва таъсир чоралари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда.
Аввалроқ Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ёнғин сабаб бир киши халок бўлганди.