platina.uz
Жаҳон

Таиланд ва Камбоджа чегарасида кескинлик: қурбонлар бор

Расмий Бангкок ўз элчисини чақириб олди, Камбоджа элчисини чиқариб юборди ва дипломатик муносабатлар даражаси пасайганини эълон қилди. 

Таиланд ва Камбоджа чегарасида кескинлик: қурбонлар бор

Таиланд ва Камбоджа чегарасида тўқнашувлар юз берди.

Саккиз киши, жумладан, Таиландда икки тинч фуқаро ҳалок бўлган. Давлатлар бир-бирини провокацияда айбламоқда.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара можароси сўнгги ўн йилликдаги энг таранг палласига кирди. Расмийларга кўра, Камбоджа бугун Таиланднинг чегара ҳудудларини ўққа тутди, натижада икки тинч аҳоли ҳалок бўлди ва бир неча аскар яраланди. Бунга жавобан Таиланд армияси Камбоджа ҳарбий обектларига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Таиланд қуруқликдаги кучларининг Иккинчи ҳарбий ҳудуди баёнотига кўра, F-16 қирувчи самолётлари Камбоджанинг 8 ва 9-пиёда батальонлари жойлашган ҳудудларга зарбалар берган.

Камбоджа Таиланд томонидан қилинган ҳужумга жавобан ҳаракат қилаётганини ва ўз ҳудудига бомба ташлашни тажовуз сифатида баҳолаганини айтди.

Камбоджа мудофаа вазирлиги Таиланд ҳаво кучлари йўлга иккита бомба ташлаганини тасдиқлади, аммо қурбонлар сонига аниқлик киритмади.

Жанглар 817 километрлик чегарадаги олтита жойда, жумладан Сурин, Сисакет ва Убон Ратчатҳани провинцияларида бошланган. БМ-21 кўп ракета тизимидан фуқаролик ҳудудига ракета зарбаси ҳалокатга олиб келди.

Таиланд ҳукумати чегарадаги 86 қишлоқдан 40 мингга яқин аҳолини эвакуация қилди. Мамлакатнинг Пномпендаги элчихонаси ўз фуқароларига Камбоджани зудлик билан тарк этишни қатъий тавсия қилди. Таиланд ўз элчисини чақириб олди, Камбоджа элчисини чиқариб юборди ва дипломатик муносабатлар даражаси пасайганини эълон қилди. Камбоджа худди шундай жавоб бериб, Бангкокни можарони бошлаганликда айблади.

Таъкидлаш керак, Таиланд Бош вазири Патонгтарн Чинаватранинг Камбоджанинг собиқ раҳбари Хун Сен билан суҳбати ошкор қилинганидан кейин ваколати вақтинчалик тўхтатилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid