Давлат ва хусусий мактаблар: қайси бирини танлаган маъқул?
Platina Podcast’нинг навбатдаги сони меҳмони – хусусий мактаб очишда ва уни муваффақиятли юритишда катта тажрибага эга мутахассис Баҳодир Ғаниев бўлди.

Осиё тараққиёт банки лойиҳа раҳбари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳа консултанти, Algoritm School таъсисчиси ва директори Баҳодир Ғаниев Platina Podcast’нинг меҳмони бўлди.
Подкастда мактаблардаги таълим сифати, дарсликлар муаммоси, тажриба қуёнчасига айланган таълим, унга ажратилаётган пуллар ва уларнинг ишлатилиши ҳақида сўз боради.
Шунингдек, мактаблардаги ижтимоий муҳит, форма масаласи, таълим тизимидаги кадрлар қўнимсизлиги, ўқувчилар ва ўқитувчилар, мактаб маъмуриятининг ўзини тутиш ҳолатлари хусусида ҳам фикрлар янграган.
Айни пайтда таълим ислоҳоти бошланмаган бир пайтда ота-оналар аросатда қолиб, нима қиларини билмай юрган пайтда Баҳодир Ғаниев уларга яхши ва қулай тавсияларини ҳам берган.