Андижонда бюджетдан салкам 15 млрд сўм пул ажратилмоқда
Пуллар вилоят ҳокимлиги, футбол ҳамда кураш ташкилотлари ва бошқаларга берилади.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши маблағ ажратиш бўйича қарорни имзолади. Қарор 2025 йил 23 июл куни чиқарилган.
Унга кўра, Андижон вилояти вилоят бюджетининг 2025 йил 2-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан иловага мувофиқ тегишли ташкилот ва муассасаларга жами 14 млрд 815 миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилади.
Жумладан, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Фуқаролар ташаббуслари жамғармаси" тақсимотига асосан 10 млрд сўм ажратилади. Вилоят ҳокимлиги ходимларининг 2025 йил 3-чорак иш ҳақида қўшимча сифатида 2 млрд 680 млн сўм берилади, футбол ассоциацияси вилоят бўлимига иш ҳақи учун 200 млн, тадбир харажатлари учун яна 200 млн сўм берилади.
Кураш федерациясига "Хонобод open" турнирин ўтказиш учун 1 млрд сўм тақдим этилиши кўзда тутилган. Ушбу федерациясига иш ҳақи харажатлари учун яна 200 млн сўм ўтказилади.

Аввалроқ Тошкентда 81,5 млрд сўм ажратилганди.