platina.uz
Сиёсат

АҚШ ЮНЕСКОни тарк этишини эълон қилди

Президент Доналд Трамп ташкилотни “Америка ва Исроилга қарши” кайфиятда айблаган.

АҚШ ЮНЕСКОни тарк этишини эълон қилди

АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) таркибидан чиқишга қарор қилди.

Давлат департаменти матбуот хизмати баёнотига кўра, АҚШнинг ЮНЕСКО таркибидан чиқиш муддати 2026 йилнинг 31 декабрига тўғри келади.

Қўшма Штатлар ўз қарори ҳақида ташкилот раҳбариятини аллақачон хабардор қилган. Давлат департаменти ЮНЕСКОга аъзолик АҚШнинг “миллий манфаатларига жавоб бермаслигини” таъкидлади.

АҚШ президенти Доналд Трамп ташкилотни “Америка ва Исроилга қарши” кайфиятда, шунингдек, “ҳукуматга қарши кун тартиби”ни илгари сураётганликда айблаган. Қарор маъмурият ташаббуси билан ташкилот фаолиятини 90 кунлик кўриб чиқишдан сўнг қабул қилинди, деб ёзади New York Post.

Нашр хабарига кўра, жорий йилнинг феврал ойида Трамп АҚШнинг ЮНЕСКОдаги иштирокини қайта кўриб чиқишни буюрган, бунда антисемитизм ва Исроилга қарши эҳтимолий тенденцияларни текширишга алоҳида эътибор қаратган.

ЮНЕСКО - БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти. Ушбу соҳаларда халқаро ҳамкорлик орқали тинчликни мустаҳкамлаш мақсадида 1945 йилда ташкил этилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid