platina.uz
Спорт

ОАВ: Аббосбек Файзуллаев Туркия жамоаси билан келишувга эришди

"Истанбул Башакшеҳир" трансфер учун ЦСКАга 7,5 миллион евро тўлаб беради. 

ОАВ: Аббосбек Файзуллаев Туркия жамоаси билан келишувга эришди

Аббосбек Файзуллаев Туркия жамоасига ўтиш бўйича келишгани айтилмоқда.

ЦСКА ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Истанбул Башакшеҳир" шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда қатор ўзбек ва хориж нашрлари ёзди.

Аббосбек янги жамоасида 11-рақам остида ҳаракат қилади.

"Истанбул Башакшеҳир" трансфер учун ЦСКАга 7,5 миллион евро тўлаб беради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси ўтган мавсум ЦСКА таркибида 39 ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га қўшилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid