platina.uz
Жаҳон

Эрон олий раҳбари АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди

У Исроилни "АҚШнинг занжирбанд ити" деб атади ва таҳдид бўлганда кучли жавоб ваъда қилди. 

Эрон олий раҳбари АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакат Исроил ва АҚШнинг янги ҳужумларига кучли жавоб беришга тайёрлигини айтди.

Олий раҳбар Эроннинг янги зарбаси АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд ҳаво базасига қилган аввалги ҳужумидан анча кучлироқ бўлишини таъкидлади, деб хабар бермоқда TRT Global.

“Халқимиз Қўшма Штатлар ёки уларнинг занжирбанд итидан, сионистик режимдан қўрқмайди”, - деди у давлат телевидениеси орқали чиқишида.

Июнь ойи охирида Али Хоманаий Американинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужуми натижасида "ҳеч қандай муҳим нарса" юз бермаганини айтганди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, америкаликлар Теҳроннинг Қатардаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужумида етказилган зарарни камайтириб кўрсатган.

13 июн куни Исроил Эроннинг энг йирик ядро ва мудофаа иншоотларига ҳужум қилиб ҳарбий операция бошлади.

Кўп ўтмай Теҳрон жавоб операциясини бошлади. Ўзаро ҳужумлар 12 кун давом этди. 22 июн куни АҚШ Исфахон, Натанз ва Фордодаги ядровий иншоотларга зарба берди. Эртаси куни эса Эрон АҚШнинг Ироқ ва Қатардаги ҳарбий базаларига ҳужум қилди. Улардан бири минтақадаги энг йирик база Ал Удейд эди.

16 июлда Исроил Сурия ҳудудига ҳам зарбалар берди.

Аввалроқ президент Доналд Трамп Эронга яна ҳужум эҳтимолини рад этмаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid