platina.uz
Жамият

Тошкентда 177 та банк картасидан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ аниқланди

Иш доирасида жами 1 млрд сўмга яқин пул маблағи ўзлаштириб юборилган. 

Тошкентда 177 та банк картасидан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ аниқланди

Тошкентда банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Жиноий гуруҳ 177 банк картасидан пул ўғирлаган.

Улар фуқароларга вирусли APK файлларни юборган ва бу орқали телефон ва банк карта маълумотларини қўлга киритган.

Гумондор шахсларнинг телефон қурилмалари кўздан кечирилганда 177 та банк картасидан 1 млрд сўмга яқин пул маблағи ўғрилик йўли билан ўтказма қилингани, бу ҳаракатлар call-марказ орқали бошқарилгани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг республика ҳудудудидаги бошқа аъзоларини аниқлаш бўйича тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Аввалроқ Тошкентдаги Tenge bankʼдан 90 минг доллар ўғирлаганлар ушланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid