Шоир Нусрат Абдусалом оламдан ўтди
Унинг "Созим менинг" (1999), "Муҳаббат ёғдуси" (2010) номли китоблари нашр қилинган.

Таниқли шоир Нусрат Абдусалом вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Шоир 1945 йил 20 майда Андижон шаҳрида туғилган. Унинг “Созим менинг” (1999), “Муҳаббат ёғдуси” (2010) номли китоблари нашр қилинган. "Ёшлар баёзи", “Андижон шоир ва ёзувчилари”, “Ҳовли тўла болалар”, “Қирқ оёқ ва қирқ пайпоқ”, “Алишер Навоий ғазалларига мухаммаслар”, “Аввалгиларга ўхшамас”, “Мушоира” каби республика жамоа тўпламларига ижод намуналари киритилган.
У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими қошидаги “Орзу” ва “Ёғду” адабий тўгараклари раҳбари эди.
Нусрат Абдусалом 2024 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.