Сирдарёлик озар шоири вафот этди
Али Насирли Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланганди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг "Дўстлик" ордени соҳиби, шоир Али Насирли вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Жаноза Тошкент шаҳрида бўлади. Марҳум ўз уйидан бугун, 11 июл куни соат 14.00да олиб кетилади, дейилади хабарда.
Али Насирли 2022 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий ришталарни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшгани муносабати билан тақдирланганди.