Россияда тил сиёсатининг асослари тасдиқланди: муҳожирлар учун нималар ўзгаради?
Мамлакатга келган мигрантларнинг тилга мослашиш даражасини баҳолашнинг комплекс тизими жорий этилади.

Россияда давлат тили сиёсатининг асослари тасдиқланди.
РФ президенти Владимир Путиннинг қарори билан Россия Федерациясининг давлат тили сиёсатининг асослари тасдиқланди.
Унга кўра, мамлакатга таълим олиш ёки меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган хорижий фуқароларнинг тилга мослашиш даражасини баҳолашнинг комплекс тизими жорий этилади.
Шунингдек, вояга этмаган чет эл фуқароларининг рус тилини рус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун етарли даражада билишини синовдан ўтказиш тизимини жорий этилади.
Уларнинг бошланғич ва умумий таълим дастурларини ўзлаштириши учун рус тилида қўшимча таълим олиш имкониятини таъминлаш ҳам назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабларга қабул қилинмаслиги белгиланганди.