Бухородаги ёнғинда 9 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди
Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари тутун билан қопланган.

ФВВ қутқарувчилари томонидан 9 нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди.
8 июл куни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар “А.Ғиждувоний” МФЙдаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Маълум бўлишича ертўлада тахминан 20 кв.м майдонда чиқиндилар ёнган.
Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари ёнғин тутуни билан қопланганлиги сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонлардан 9 нафар фуқаро ФВВ қутқарувчилари томонидан зудлик билан эвакуация қилиниб, биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Аввалроқ Бойсундаги ёнғин 14 соатда ўчирилганди.