Трамп БРИКС билан ҳамкорликни кучайтираётган давлатларга таҳдид қилди
Уларга қўшимча 10 фоизлик бож жорий этилади. Ўзбекистон 2025 йил январдан БРИКС билан ҳамкор давлат бўлганди.

АҚШ президенти Доналд Трамп БРИКС ташкилотини қўллаб-қувватлаётган мамлакатларга таҳдид қилди.
Бу ҳақда АҚШ раҳбари Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.
"БРИКСнинг Америкага қарши сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳар қандай давлатга қўшимча 10 фоизлик бож қўйилади. Бу сиёсатда истиснолар бўлмайди", - деди Америка раҳбари.
БРИКС таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка ва Индонезия киради.
Ўзбекистон, Беларус, Қозоғистон каби давлатлар 2025 йил 1 январьдан БРИКС мамлакатлари билан ҳамкор ҳисобланади.
Аввалроқ Бразилиядаги саммитда Ўзбекистон ташкилот ҳамкори сифатида эътироф этилганди.