platina.uz

Шавкат Мирзиёев БРИКС делегациялари раҳбарларини қутлаш маросимида қатнашди

Татаристон раиси билан учрашувда эса Ўзбекистон етакчисига "Дўстлик" ордени топширилди. 

Сиёсат
33 дақиқа аввал
Шавкат Мирзиёев БРИКС делегациялари раҳбарларини қутлаш маросимида қатнашди
Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги БРИКС саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини қутлаш маросимида қатнашди.

"Казань Экспо" халқаро кўргазмалар марказида давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Маросимда бир қатор мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбирдан сўнг тантанали қабул маросими ўтказилди.

24 октябр куни Ўзбекистон етакчиси "БРИКС плюс" форматидаги саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Сўнгра Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси ва фаол гуманитар алмашинув ўзининг амалий натижаларини бераётгани мамнуният билан қайд этилди.

Фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифларни давом эттириш, Ўзбекистон ҳудудида қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Юксак мукофотни давлат раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.

Президент ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.

Мамлакат етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+