Ҳиндистонни G8га қабул қилиб, БРИКСни тарқатиш керак
Ғарб давлатлари G8 (катта саккизлик)ни қайта тиклашлари керак, фақат Ҳиндистонга аввал Россиянинг аввалги жойи берилиши керак. Бу ҳаракат БРИКСни кучсизлантиради ва Хитойнинг глобал амбициялари орқага чекинади деб ёзади The Telegraph.
Мақолада айтилишича, БРИКС мамлакатлари - Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикалари ўртасида ҳеч қандай умумийлик йўқ - қайси бирида демократик тузум, қайсидир бирида диктатура, бировининг саноати ривожланган, бошқаси эса (масалан, Россия) хом-ашё (нефт ва газ) экспорт қилишдан бошқасига ярамайди. Ташкилотнинг иқтисодий ўзаги йўқ.
Бироқ Хитой БРИКСни кўплаб давлатлар жозибадор деб ҳисоблайдиган блокка айлантиришга муваффақ бўлди ва бу блокка қўшилиш истагида бўлган давлатларнинг навбатда саф тортгани ҳам бор гап. Масалан, Саудия Арабистони, Миср, Жазоир, Аргентина, Мексика, Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Қозоғистон, Афғонистон ва ҳатто Туркия ҳам ташкилотга қўшилиш истагини билдирган.
Лекин нега айнан Ҳиндистонга бундай алоҳида эътибор қаратилморқда?
Аввало Ҳиндистоннинг бу ташкилотдан жой олишига йўл қўйиш катта хатолик бўлган. Тўғри, Нарендра Моди даврида Ҳиндистон автократик режимдаги давлатлар қаторига кирди. Модининг инсон ҳуқуқлари, айниқса, мусулмонларга қарши зуғумли сиёсати боис, халқаро майдондаги обрўсига путур етди. Бироқ шундай бўлсада асосий жамият - сигирпарастлар қатлами ўзини ғоятда яхши ҳис қилмоқда. Шу жиҳатдан у моҳиятан автократик давлат, унга ўхшаб мусулмонларни геноцид қилаётган яна бир йирик давлат - Хитойдан фарқ қилади. Қолавреса, охирги 20 йил давомида ҳинд раҳбарияти катта еттилик (G7) давлатлари саммитларида мунтазам меҳмон сифатида таклиф этиб келинади. Бундай ясама меҳмоннавозликка чек қўйиб, Ҳиндистонни расман G7 га аъзо қилиш ва агрессор ҳамда халқаро ҳуқуқ қоидаларини мунтазам бузувчи Россия иштирокисиз катта саккизликка айлантириш вақти келди. "Натижада бу ташкилот аъзо бўлишга арзийдиган нуфузли клубга айланади. Демократик ҳамжамият Хитойни ўз ўйини қоидалари асосида маҳв этишлари лозим", дейилади мақолада.