Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен"га ўтди
"Насаф" етакчиларидан бири Акмал Мозговой эса БАА клуби сафига қўшилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев Бельгиянинг “Антверпен” жамоаси футболчисига айланди.
Айни пайтгача у "Пахтакор" таркибида ўйнаётганди.
Манбаларга кўра, трансфер учун Тошкент клуби ҳисобига 750 минг евро тўлаб берилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Акмал Мозговой БААнинг “Банияс” жамоаси футболчисига айланди.
Мозговой бунгача "Насаф"да тўп сураётганди. "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган Акмал жамоа билан бирга 3 маротаба Ўзбекистон Кубоги, 3 маротаба Суперкубокни, бир мартадан Суперлиганинг олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.