КЖЧ. "Реал" ярим финалда ПСЖ билан тўқнашади
Чорак финал немис жамоалари учун омадсиз келди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалчилари аниқ бўлди.
Дастлаб чорак финал доирасидаги ПСЖ — "Бавария" ўйини бўлиб ўтди. Унда францияликларнинг қўли баланд келди.
ПСЖ — "Бавария" 2:0
Голлар: Дезире Дуэ (78), Усмон Дембеле (90+6)
Шунингдек, чорак финал доирасидаги "Реал" — "Боруссия Дортмунд" ўйини бўлиб ўтди.
"Реал" — "Боруссия Дортмунд" 3:2
Голлар: Гонсало Гарсия (10), Фран Гарсия (20), Килиан Мбаппе (90+4) — Максимилиан Байер (90+2), Серу Гирасси (90+8).
Энди ярим финалда ПСЖ "Реал" билан тўқнашади.
Иккинчи ўйинда "Флуменсие" "Челси" билан ўйнайди.