Хоразмда ушланган судя бўйича янги тафсилотлар эълон қилинди
Тергов судяси фуқародан 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн сўмни эса пластик карта орқали ўтказиб олган.

ДХХ Хоразмда 15 минг АҚШ доллари талаб қилган судя бўйича тафсилотларни очиқлади.
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Шундан сўнг, тергов судяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн. сўмни эса пластик карта орқали олади.
Аммо, берган ваъдасининг устидан чиқмаган судя муқаддам олган пулларини қайтараётган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаси билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, судя ушлангани ҳақида бир кун аввал хабар берилганди.